Линклар

Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи икки ойида табиий газ тизимидаги носозликлар туфайли 31 киши заҳарланиб ўлган.

“Ўзтраснгаз” ширкатига таянган ҳолда ўзбек матбуотининг хабар беришича, жорий йилнинг икки ойида газ сизиб чиқиши юзасидан 19 ҳолат аниқланган ва бунинг оқибатида 31 одам вафот этган, 23 одам эса жароҳат олган.

Маълумотда айтилишича, ўтган йили Ўзбекистонда газ тизимидаги носозликлар туфайли 55 одам ҳалок бўлган, 83 одам эса турли даражада жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG