Линклар

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари 21 апрель куни ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳарбий мутахасислар билан тажриба алмашиниш юзасидан меморандумни имзолади.

Мазкур ҳужжат Сеулда Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ва унинг кореялик ҳамкасби Хан Мингу томонидан имзоланган.

Қобул Бердиев беш кунлик иш сафари доирасида Жанубий Кореядаги ҳарбий корхоналарда бўлиб, ҳамкорлик истиқболлари ҳақида музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мудофаа вазири сўнгги марта бундан 7 йил аввал Жанубий Кореяга борган эди.

XS
SM
MD
LG