Линклар

logo-print

Озарбайжон ва Эрон цензура энг қаттиқ бўлган давлатлар ўнлигига киритилди


Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Озарбайжон ва Эронни цензура энг қаттиқ бўлган давлатлар ўнлигига киритди.

Мазкур рўйхатда Озарбайжон бешинчи, Эрон эса еттинчи ўринга қўйилган. Қўмита ҳисоботида айтилишича, энг кўп журналистлар мана шу икки давлат қамоқларида сақланмоқда.

Цензура кучли бўлган давлатлар ўнлигидаги биринчи ўринларни Эритрея ва Шимолий Корея эгаллаган. Шунингдек, рўйхатга Саудия Арабистони, Эфиопия, Вьетнам, Хитой, Мьянма ва Куба ҳам киритилган.

Қўмита мазкур давлатлардаги цензура борасидаги ҳисоботини 27 апрель куни жамоатчиликка эълон қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG