Линклар

Араб давлатлари коалицияси Яманда шиаларнинг Ҳусий исёнчи гуруҳига қарши амалиётларнинг ҳарбий фазасини якунлади.

Бироқ коалиция кучларига раҳбарлик қилаётган Саудия Арабистони генерали Ахмад Асарий зарурат пайдо бўлса исёнчилар позицияси яна ўққа тутилишиин билдирди.

Шиа исёнчиларига қарши амалиётнинг иккинчи босқичи асосан сиёсий характерга эга бўлиши айтилмоқда.

Саудия Арабистони раҳбарлигидаги коалиция деярли бир ой давомида ҳокимиятни эгаллашга ҳаракат қилган шиа исёнчилари позициясини ҳаводан бамбардимон қилди. Саудия ва унинг иттифоқчилари ўз ҳаракатларини "Яман қонуний ҳукуматини ҳимоя қилиш" деган асосда оқлаган эди.

XS
SM
MD
LG