Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:55

Толибон янги мавсум ҳужумлари бошланишини эълон қилди


Толибон ҳаракати янги мавсум ҳужумларига тайёрлигини айтади
Толибон ҳаракати янги мавсум ҳужумларига тайёрлигини айтади

Афғонистонда Толибон ҳаракати 24 апрелдан янги мавсум ҳужумларини болашини эълон қилди.

22 апрель куни матбуотга электрон почта орқали юборилган баёнотда Толибон “24 апрель соат 5 “Азм” деб номланган баҳорги амалиётларни бошлайди”, дея таъкидланади.

Толибон баёнотига кўра, “ушба амалиётларда асосий ҳадафлар хорижий истилочилар, айниқса уларнинг доимий базалари,қўғирчоқ режим расмийлари, уларнинг истиҳборот, ички ишлар ва мудофаа вазирликлари мулозимлари бўлади...."

2014 йилда хорижий кучларнинг аксари мамлакатни тарк этди.

Ҳозирда Афғонистон армияси Толибонга қарши асосан якка ўзи жанг қилмоқда.

НАТО 1 январдан бошлаб Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланмоқда.

Ушбу ишларга 12000 хорижий ҳарбийлар жалб этилган.

XS
SM
MD
LG