Линклар

Москвадаги “Новости” агентлигининг маълум қилишича, 22 апрель куни Яман пойтахти Санога Россиянинг икки самолёти учирилади. Агар Яман томони учоқларни ўз ҳудудига қўнишига рухсат берса ва бунинг учун йўлак ажратса, Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Украина фуқароларидан иборат 400 кишилик гуруҳ эвакуация қилинади.

Озодлик радиосида мавжуд бўлган маълумотларга таянилса, апрель ойи бошидан то шу кунгача юздан ортиқ ўзбекистонлик Ямандан олиб чиқилган.

Аввалроқ Озодлик Ямандаги ўзбекистонликларга таянган ҳолда жанглар кетаётган мазкур ҳудудда 3 мингга яқин ўзбек шифокори меҳнат қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Айрим хабарларга қараганда, Ўзбекистон ҳукумати Ямандаги ўзбекистонликларни олиб чиқиш илтимоси билан Россияга мурожаат қилган.

Шиа жанггариларининг Хутий гуруҳи Яман сунний президентини мамлакатдан қочиб кетишга мажбурлаши ортидан Саудия Арабистони етакчилигидаги минтақавий коалиция ҳарбийлари 28 мартдан буëн жангарилар истеҳкомларига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштираётган эди.

21 апрель куни Саудия Арабистони Ямандаги исёнчиларга қарши амалиётнинг ҳарбий фазаси якунланганни эълон қилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG