Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:11

Обама: Эроннинг С-300 билан таъминланиши АҚШга тўсиқ бўлмайди


Обаманинг ишонишича, С-300 зенит-ракета тизими АҚШга тўсиқ бўла олмайди.
Обаманинг ишонишича, С-300 зенит-ракета тизими АҚШга тўсиқ бўла олмайди.

Россия Эронга С-300 зенит-ракета комплексларини ектазиб берган тақдирда Қўшма Штатлар, агар зарур бўлса, бу ҳимояни енга олади.

Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Американинг MSNBC телеканали билан суҳбатда маълум қилди.

Унинг урғулашича, Қўшма Штатлар Эроннинг бу турдаги ракеталар билан таъминланишини ҳалиям маъқулламайди.

Аввалроқ Обама Эронга зенит-ракета тизимларини сотиш таъқиқини Россия узоқ вақт олиб ташламаганига ҳайрон бўлганини айтганди.

13 апрелда Россия президенти Владимир Путин Эронга С-300 зенит ракета тизимларини сотмаслик қарорини бекор қилишга буйруқ берганди.

Баъзи ғарб давлатлари Москва қарори Эрон ядровий дастури юзасидан музокараларга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир билдирганлар.

XS
SM
MD
LG