Линклар

Саудия Арабистони Яманнинг Таиз шаҳрида ҳукуматга қарши исёнчилар мавзеларини ҳаводан бомбалади.

Яман жанубида Яман ҳукумати ва Хусий шиа исёнчилари ўртасида қақшатқич жанглар давом этмоқда.

Исёнчилар Таиздаги ҳарбий базани чоршанба куни ишғол этганди.

Аввалроқ ҳукуматни дастаклаган гуруҳлар, Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция ҳаво ҳужумлари якунланганини эълон қилган эса-да, Хузий исёнчиларига қарши жанглар давом этаётганини билдирди.

Эрон можарода иштирок этаётган тарафларни музокарага чақирмоқда.

Қўшма Штатлар ҳам тарафларни музокаралар столига ўтиришга чақириб келади.

Вашингтоннинг огоҳлантиришича, Ямандаги вазият минтақавий урушни келтириб чиқариши мумкин.

XS
SM
MD
LG