Линклар

Қозоғистон Россия билан ягона пул бирлигини яратиш ғоясига қарши


Қозоғистон юқори мулозимининг айтишича, мамлакати Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудадида ягона пул бирлигини яратиш ғоясига рози бўлмайди.

Қозоғистон Иқтисод вазирининг муовини Тимур Жақсилиқов 22 апрель куни Остонада журналистларга "Қозоғистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудудида ягона пул бирлигини жорий этиш эҳтимолларига рози эмас," деб айтди.

Ўтган ой Россия президенти Владимир Путин иттифоққа аъзо тўрт мамлакат – Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россия ўртасида ягона пул бирлигини яратиш таклифи билан чиққанди.

Сўнгги пайтларда Қозоғистон ва Россия ўртасида иқтисодий келишмовчиликлар ортиб бормоқда.

Март ойидан буён Қозоғистон Россиядан озиқ-овқатлар импортини чеклаган эди.

Россия бунга жавобан шу ой бошида Қозоғистонда ишлаб чиқилган кундалик моллар, мева ва кўкатларга чекловлар киритди.

XS
SM
MD
LG