Линклар

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли “Ялла” гуруҳининг илк хонандаларидан бири Шаҳбоз Низомиддинов пайшанба куни тонгда 69 ёшида вафот этди.

“Новости Узбекистана” нашрининг ёзишича, хонанданинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

“Ялла” гуруҳида ўн йил ишлаган Шаҳбоз Низомиддинов кўпчилик мусиқа ихлосмандларининг олқишини қозонган.

2013 йили NTT телеканалига берган интервьюсида хонанда соғлиги туфайли санъатни тарк этишга мажбур бўлганини айтиб ўтган эди.

Шаҳбоз Низомиддинов таниқли актриса Зарина Низомиддинованинг отаси эди.

XS
SM
MD
LG