Линклар

logo-print

Лавров Керрига АҚШ украин қўшинларини ўқитаётгани юзасидан эътироз билдирди


Россия Ташқи ишлар вазири ва Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Россия Ташқи ишлар вазири ва Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керрига америкалик ҳарбийлар Украина миллий гвардияси кучларини тайёргарликдан ўтказиш орқали Украина шарқидаги сулҳ битимини бузмоқда, дея эътироз билдирди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Лавров бу айбловларни 22 апрель куни Керри билан телефон суҳбати давомида илгари сурган.

Қўшма Штатлар бу айбловларни рад этмоқда. АҚШнинг 300га яқин дессантчиси Украина ғарбидаги Львов шаҳрида, Донбассдан 1000 километр узқода украин қўшинларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказмоқда.

Февраль ойида Германия ва Франция воситачилигида эришилган сулҳ битимига кўра, Украинадан барча хорижий “қуролли гуруҳлар”, ҳарбий аслаҳалар ва ёлланган жангарилар олиб чиқилиши керак. Киев ва Ғарб ҳукуматлари битимда Украина шарқидаги Россия қўшинлари ва қуролларини олиб чиқиш ҳақида гап боришини айтмоқда. Россия эса Киев ва НАТО инкор қилиб бўлмайдиган далилларга асосланганини айтаётган айбловларни рад этиб келади.

2014 йил апрелидан бери Украина шарқида россияпарат айирмачилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашув оқибатида 6100дан ошиқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG