Линклар

logo-print

Қодиров чечен полициячиларига Россиянинг бошқа минтақаларидан бўлган ҳамкасбларини отиб ўлдиришга изн берди


Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров.

Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров.

Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров ўз ихтиёридаги куч ишлатар идораларга республика ҳудудида Россиянинг бошқа минтақаларидан келиб рухсатсиз ҳарбий амалиёт ўтказган хавфсизлик кучларига қарата “ўт очиш”га изн берди.

Қодиров бу ҳақда 21 апрель куни Чеченистон куч ишлатар идоралари зобитлари йиғинида гапирди. Грозний ТВ канали эфирга берган видеода Қодиров “расман айтаман, агар сизни огоҳлантирмасдан сизнинг ҳудудингизда кимдир пайдо бўладиган бўлса – хоҳ москвалик бўлсин, хоҳ ставрополлик бўлсин – уларга қарата ўт очишингиз мумкин. Биз билан ҳисоблашишлари лозим”, дея баён қилди.

Бу баёнот Россия Президенти Владимир Путин Чеченистондаги вазиятни назорат қилишда Қодировга ортиқча таянаётганига доир хавотирларни янада кучайтирмоқда. Кейинги пайтларда Кремль таянчига эга Қодиров билан Россия куч ишлатар идоралари ўртасида таранглик кучаймоқда.

Қодировнинг бундай баёнотига яқинда Грознийда қўшни Ставрополь ўлкаси полицияси билан Россия Ички ишлар вазирлиги ўтказган операция пайтида чеченистонлик Жамбулат Дадаевнинг ўлдирилиши сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG