Линклар

Россия мухолифатчилари АҚШдан рус "пропагандачиларини" жазолашни сўрамоқда


Москвада ўлдирилган Борис Немцовнинг сафдошлари Қўшма Штатларни Россия телевидениесининг “пропагандачиларига” қарши санкция жорий қилишга чақирди. Мухолифат фаоллари пропагандачи журналистлар уюштирган қоралаш кампанияси февраль ойида Немцовнинг ўлдирилишига олиб келганини айтмоқда.

Мухолифатчи Владимир Карамурза Озодлик билан суҳбатда ўзи ва Михаил Касьянов 23 апрель куни АҚШ конгресси вакиллари билан учрашиб, саккиз нафар тележурналистни Магнитский акти доирасида қора рўхатга киритишни сўрашларини билдирди. Магнитский акти Россияда инсон ҳуқуқларини бузганларни жазолашни кўзда тутади.

Мухолифатчилар жазолашни сўраётганлар орасида телебошловчи ва давлат агентлиги раҳбари Дмитрий Киселёв ва телебошловчи Алексей Пушковлар бор. Пушков парламент аъзоси ҳамдир ва Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари боис аллақачон санкцияга тортилган.

Икки мухолифатчи бугун АҚШ Ҳелсинки коммиссиясида конгресс вакиллари Эд Ройс ва Рожер Викер билан учрашади.

XS
SM
MD
LG