Линклар

Ozod Nazarнинг бугунги меҳмони Америка овози радиоси журналисти Навбаҳор Имомова назарида¸“Ялла” гуруҳининг илк хонандаларидан бири Шаҳбоз Низомиддиновнинг ўлими ўзбек санъатидаги зиëли қатламнинг сийраклашганидан дарак.

- Вақт ўтган сари маънавияти юксак зиëли санъаткорлар бизни тарк қилаëтгани ва айни пайтда ўзбек санъатида савиясиз бир авлоднинг пайдо бўлаëтганидан ташвишдаман¸ деди суҳбатдош.

Суҳбатдош Марғилон бозорида фуқаролик кийимидаги МХХ ходимлари рўмолни томоғининг тагидан ўраб олган аёллардан рўмолларини ечишни талаб қилаëтганига ҳам муносабат билдирди.

Навбаҳор Имомованинг айтишича¸ диний эркинликлар чекланган ва айни муаммолар ошкора муҳокама қилинмаган жамият алал-оқибат боши берк кўчага киради.

Шунингдек Москвада ўзбекистонлик аёл янги туғилган чақалоғини ўлдирганликда гумонланиб полиция тарафидан ҳибсга олингани мавзуси ҳам Ozod Nazar меҳмони эътиборидан четда қолмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG