Линклар

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон қурдирган Кронверк кўчасидаги жомеъ масжиди шу йилнинг 10 октябригача таъмирдан чиқарилади.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, масжидни таъмирлаш учун 50 миллион рубль сарфланади.

Kun.uz нашри мазкур масжид Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон маблағи ҳисобига 1909 йилда қурила бошлагани ва 1913 йилнинг 22 февралида расман очилгани ҳақида ёзган. Саид Абдулаҳадхон масжид очилишидан 3 йил аввал вафот этган.

Масжидда биринчи марта 1913 йилнинг 21 февралида Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхон иштирокида биринчи намоз ибодати адо этилган.

XS
SM
MD
LG