Линклар

Бухоро божхоначилари Хўжадавлат темир йўл постида Туркманистондан Ўзбекистонга 5,5 кило наркотик модда олиб ўтилишининг олдини олди.

“Шарқий экспресс” нашрининг Бухоро вилоят божхона бошқармасига таяниб хабар беришича, аёллар пайпоғига солиниб, скотч билан боғланган гиёҳванд моддалар “Туркманистон - Ўзбекистон” поездининг ғилдираклари остидаги яширин жойдан топилган.

Нашрнинг ёзишича, 2014 йилда бухоролик божгирлар Ўзбекистонга гиёҳванд модда олиб кириш бўйича 16 ҳаракатнинг олдини олган ва 6 кило миқдоридаги гиёҳванд моддаларни мусодара қилган.

XS
SM
MD
LG