Линклар

Тўрт ойда Фарғонада юзга яқин хорижлик ноқонуний яшагани аниқланди


Апрель ойида Фарғона вилоятида милиция томонидан паспорт тартибини текшириш жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний яшаб келган уч нафар қирғизистонлик аниқланиб, мамлакатдан чиқариб юборилди.

Ўзбек матбуотининг ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таяниб хабар беришича, 2015 йилнинг биринчи чорагида Фарғона вилоятида ноқонуний яшаб келган 80 хорижлик аниқланган. Уларнинг 50 нафари Қирғизистон, 16 нафари Тожикистон ва 14 нафари Россия фуқаролари бўлган.

Апрель ойининг биринчи ўн кунида эса вилоят ҳудудида ноқонуний яшаётган қўшни давлатларнинг 14 нафар фуқароси аниқланган.

XS
SM
MD
LG