Линклар

logo-print

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари генерал Дэвид Петреус сир ҳисобланган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини бузганликда айбдор деб топилди.

23 апрель куни Шимолий Каролина штатидаги Шарлот шаҳар федерал суди томонидан Петреус шартли равишда икки йил озодликдан маҳрум қилинди ва 100 минг доллар миқдорида жаримага тортилди.

Судда Петреус сир ҳисобланган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини бузганини тан олди. Генералнинг тан олишича, у сир ҳисобланган ҳужжатларни ўз биографиясини ёзаётган жазманига берган.

АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий кучларига қўмондонлик қилган Петреус Марказий разведка бошқармаси директори лавозимидан 2012 йилда истеъфога чиққан эди. Бунга унинг пиёда қўшинларнинг заҳирадаги зобити, биограф Паула Бродвелл билан ишқий саргузаштлари ошкор этилгани сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG