Линклар

logo-print

Россия Ички ишлар вазирлиги Чеченистон президенти Рамзон Қодиров чечен полициячиларига Россиянинг бошқа минтақаларидан бўлган ҳамкасбларини отиб ўлдиришга изн берганини кескин танқид қилди.

Қодиров бу ҳақда 21 апрель куни ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ходимлари билан ўтказилган мажлисда гапириб, “расман айтаман, агар сизни огоҳлантирмасдан сизнинг ҳудудингизда кимдир пайдо бўладиган бўлса – хоҳ москвалик бўлсин, хоҳ ставрополлик бўлсин – уларга қарата ўт очишингиз мумкин. Биз билан ҳисоблашишлари лозим”, деган эди.

Россия Ички ишлар вазирлиги бу баёнотни “Чечен Республикаси президенти учун номуносиб бўлган нутқ" сифатида баҳолаган.

Кейинги пайтларда Кремль таянчига эга Қодиров билан Россия куч ишлатар идоралари ўртасида таранглик кучаймоқда.

XS
SM
MD
LG