Линклар

Бугун арманлар қирғини қурбонлари хотирланади


Арманистонда қирғин қурбонлари хотирасига черковда ўтказилган ибодат.

Арманистонда қирғин қурбонлари хотирасига черковда ўтказилган ибодат.

Бугун Усмонли империясида 1915 йилги арман қирғини қурбонлари хотирланади.

Европарламент мазкур қирғиннинг юз йиллигини хотирлаш тўғрисида жорий йилнинг 15 апрелида қарор чиқарган эди.

23 апрель куни Арманистон черкови Биринчи жаҳон уруши даврида ўлдирилган арманларни авлиёлар қаторига қўшиш маросимини ўтказди. Арман насроний черковларида 100 марта бонг урилди. Истанбулдаги арман христиан черковидан ташқари, дунёнинг барча насроний ибодатгоҳларида ҳам мана шундай бонглар чалинди.

Арманистон 1915 йилда 1,5 миллион арман ўлдирилгани айтиладиган оммавий қирғинни геноцид деб тан олинишини талаб қилмоқда. Туркия эса Биринчи жаҳон уриши пайтида партизанлик қилган арманлар қирғин қилингани тан олган ҳолда, мазкур қирғин геноцид бўлмаганини айтиб келади.

Кеча Aвстрия пaрлaментидa aрмaнлaрни геноцид қилинганини тaн олиш ҳaқидaги деклaрaция қaбул қилиниши ортидaн Туркия Венaдaги элчисини чaқиртириб олган эди.

Германия президенти Иоахим Гаук эса 23 апрель куни Берлин черковларидан бирида қилган чиқишида Усмонли империясида арманлар геноцид қилинган, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG