Линклар

logo-print

Арманлар қатлиомининг 100 йиллиги маросимида Франция ва Россия раҳбарлари иштирок этди


Ереван, 24 апрель, 2015 йил.

Ереван, 24 апрель, 2015 йил.

Россия ва Франция президентлари 24 апрель куни Усмонли империяси томонидан 1,5 миллионгача арманлар ўлдирилишининг 100 йиллигига бағишланган маросимда қатнашиш учун Ереванга келишди. Арманистон пойтахтида 1915 йилда рўй берган қатлиом қурбонларини хотирлаш маросимига дуёнинг бошқа мамлакатларидан ҳам расмийлар келишди. 24 апрель оммавий қирғин бошланган кун сифатида хотирланади ва кўпчилик тарафидан “геноцид”, деб қаралади.

Туркия бу воқеаларга нисбатан “геноцид” атамасининг ишлатилишига қарши чиқади. Туркия томони ҳалок бўлганлар сони бўрттирилгани ва қурбонларининг кўпчилиги фуқаролар уруши ва тартибсизликлар оқибатида нобуд бўлганини айтади.

Ереванда ўтган маросимда Франция Президенти Франсуа Олланд Туркиянинг қатлиомни “геноцид” сифатида эътироф этишдан бош тортаётганини назарда тутган ҳолда, Анқарани “бошқача сўзларни” ишлатишга чақирди.

Россия Президенти Владимир Путин ҳам маросимда чиқиш қилиб, миллатчилик ва “Русофобия”дан огоҳлантиргани Украинанинг ғарбпараст ҳукуматига қаратилган танқид сифатида қабул қилинди.

Арманистон Президенти Серж Саркисян эса қатлиомнинг “геноцид” ўлароқ тан олиниши борасида сўнгги пайтда амалга оширилган қадамлар “100 йиллик инкор қоронғулигини тугатади”, дея умид билдирди.

XS
SM
MD
LG