Линклар

Ўзбекистонда ҳокимият "отидан" туширилганлар "эгарда" ҳам қололмайди


Президент Ислом Каримов назаридан қолган собиқ амалдорлар оти бошқа ўзимайди.

Президент Ислом Каримов назаридан қолган собиқ амалдорлар оти бошқа ўзимайди.

Ислом Каримовнинг яна бир муддатга президентликка сайланиши билан имзолаган дастлабки фармонларидан бирига кўра¸ Ўзбекистонда 15 йил Бош прокурор бўлган Рашид Қодиров мамлакатда бор-йўқлиги ҳам билинмайдиган Конституциявий суднинг кўринмас ҳакамларидан бирига айлантирилди.

Бундан олдин Бош прокурор ва Олий суд раиси лавозимларидан бўшатилган Бўритош Мустафоев ҳам Конституциявий суд деб аталмиш айни “оромгоҳга” йўлланган эди.

Мамлакат Бош прокурорининг ишдан бўшатилиши билан боғлиқ сабаб ва оқибатлар силсиласини Озодликнинг "Қурултой" дастурида муҳокама қилдик.

"Қурултой" иштирокчилари собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг бундан буëн оти ўзмаслигини айтишди; яқин ўтмишда ишдан олинган мулозимлар мисолида Қодировнинг яқин истиқболини прогноз қилишди.

Масалан¸ олдинги Бош прокурор Усмон Худойқулов Тошкент Шимолий вокзалига нозир қилиб қўйилган эди.

Бош вазир бўлиб ишлаган Мутал Ҳошимов Янгийўлдаги қандолат коллежига ўқитувчиликка жўнатилди.

Бош вазир ўринбосари Абдулла Орипов алоқа коллежига муаллим бўлиб кетди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича президент Давлат маслаҳатчиси деган мақомгача кўтарилган прокурор Равшан Муҳитдинов 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниб¸ жазони ҳозирда Жаслиқ қамоғида ўтамоқда.

Тошкентнинг собиқ "қаҳрамон" ҳокими Козим Тўлаганов¸ собиқ Мудофаа вазири Қодир Ғуломовлар уй қамоғида.

Яна бир собиқ мудофа вазири Қудрат Аҳмедов ҳам исталмаганлар рўйхатида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG