Линклар

БМТ ташаббуси билан жаҳоннинг 158 мамлакати аҳолиси орасида ўтказилган “Бахтиëрлик” индексига кўра¸ ўзбекистонликлар бу рўйхатнинг нисбатан тепасидан – 44-поғонадан жой олди. Даромад¸ ижтимоий муҳофаза¸ соғлом турмуш тарзи¸ коррупция ва эркинликлар даражасига қараб белгиланадиган бахтиëрлик ҳиссининг ўзбекистонликлар орасида кенг ëйилганини қандай изоҳлайсиз? Душанба¸ 27 апрель кунги жонли суҳбатимизда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан буëн¸ айниқса¸ 2005 йилги Андижондаги қонли воқеалардан сўнг¸ бу мамлакат мустақил халқаро гуруҳлар тузадиган аксар ҳисоботларда рўйхат тубига яқин ўрнини ҳеч кимга бермай келаëтир.

Инсон ҳуқуқлари¸ матбуот эркинлиги¸ диний эътиқод ва сиëсий эркинликларга оид бўладими ëхуд коррупция ва иқтисодий эркинликка оид бўладими - аксар ҳисоботларда Ўзбекистон дунëдаги “ëмонларнинг ëмони” деб эътироф этиб келинади.

Аксар дунë аҳолиси¸ 24 апрель куни эълон қилинган янги ҳисоботга кўра¸ бахтиëрлигини ўз ҳаëтидаги иқтисоий-ижтимоий эркинликлар¸ эркин меҳнат қилиб¸ шу меҳнатига яраша қанча даромад олаëтгани¸ фаровон турмуш учун зарур имконларнинг бор-йўқлиги¸ ҳаëтининг коррупция ва тазйиқлардан қанчалик озод эканига қараб белгилайди.

Аммо ўзбекистонликларнинг ўз бахтиëрлигини белгилашида бу мезонларнинг ўрни йўқдек.

Зотан¸ халқаро кузатувчилар фикрича¸ дунëдаги инсон ҳақлари энг кўп топталаëтган¸ аҳолининг миллионлаб қисми иқтисодий имконсизликдан рўзғор боқиш учун чет элларда сарсон-саргардон юрган¸ мамлакат ҳаëтининг барча соҳаси¸ хусусан¸ маориф¸ адлия¸ соғлиқни сақлаш тизимлари коррупция ботқоғига ботиб¸ миллионлаб одам БМТ томонидан белгиланган қашшоқлик чизиғининг пастида яшаëтган¸ табиий газ ва электр каби замонавий турмушнинг ажралмас қисмига айланган нарсалар ноëб неъматга айланганига қарамай¸ ўзбекистонликлар ўзларини бахтиëр деб билади.

Ўзбекистонликлар шу қадар бахтиëрки¸ МДҲ давлатлари рўйхатида биринчи; шу қадар бахтиëрки аксар дунë аҳолиси талпинадиган ғарбий Европанинг анча-мунча давлати улар яқинига кела олмайди.

Сизнингча¸ элементар эркинликлар¸ иқтисодий имкон ва кундалик ҳаëт учун энг зарур воситалардан маҳрум эканига қарамай ўзбекистонликларнинг бу қадар бахтиëрлиги сири қаерда?

Ўзбеклар зеҳниятидаги бахтиëрлик тушунчасини Сиз қандай изоҳлайсиз?

Эркинликнинг йўқлиги ўзбекистонликлар "бахти"га тўсиқ бўлмаëтганиничи?

Инсоннинг бахтиëр яшаши учун¸ Сизнингча¸ нималар керак?

Сиз ўзингизни бахтиëр деб биласизми?

27 апрель¸ душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли суҳбатимизда шу ҳақда гаплашамиз. Жонли мулоқотга қўшилишнинг энг қисқа ва осон йўли суҳбат пайтида Озодликнинг Skype манзилларига қўнғироқ қилишдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG