Линклар

Покистонлик аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаол Сабин Маҳмуд Карачи шаҳрида 24 апрель куни кечқурун уйига қайтаётганда отиб кетилди.

Полициянинг билдиришича, номаълум шахслар отган ўқдан Сабин Маҳмуд воқеа жойида ҳалок бўлган, у билан бирга кетаётган онаси эса яраланган.

Маҳмуд инсон ҳуқуқлари масаласида мунтазам баҳс-мунозаралар ўтказиб турувчи ташкилотнинг раҳбари эди. Унга нисбатан қотиллик 24 апрелда Покистоннинг Балужистон вилоятидаги инсон ҳуқуқлари масаласи муҳокама қилинганидан сўнг уюштирилди.

Мазкур тадбир Лахор университетида ўтказилиши режалаштирилганди. Бироқ Покистон расмийлари бу тадбирни ўтказишни тақиқлаб қўйган эди.

XS
SM
MD
LG