Линклар

Apple ширкатининг кўпдан бери кутилган Apple Watch деб аталувчи ақлли соатлари жума куни сотувга чиқарилди.

Ҳозирча ушбу матоҳ Лондон, Париж, Берлин, Милан, Токио ва Лос-Анжелесдаги Apple дўконларида сотувга қўйилган.

Нархи 349 АҚШ долларидан 17 минг АҚШ долларигачадир.

Соат нархлари унинг катталиги ва ремешокига қараб фарқланади.

Лекин, Apple ширкатининг IPhone 6 ёки IPhone 6 Plus телефонларидан фарқли Apple Watch соатларининг сотувга чиқарилиши ур-йиқитсиз бошланган.

Кузатувчилар бу соатларга ҳаридорларнинг қизиқиши унча катта эмаслигини айтишмоқда.

Apple ширкати илк бор ўзининг ақлли соатларини бозорга чиқармоқда.

Бошқа ширкатлар ишлаб чиқарган ақлли соатларга эса бозорда талаб катта бўлмаган.

Соатнинг заряди тез тугаб қолиши фойдаланувчилар қизиқишини сўндирган.

Apple ширкати ижрочи директори Тим Кук Apple Watch битта зарядда 18 соатгача ишлаши мумкинлигини билдирди.

Соатнинг Power Reserve тизими эса 72 соат давомида Apple Watch экранида вақтни кўрсатиб туришини таъминлайди.

XS
SM
MD
LG