Линклар

Туркия Путинга норозилик билдирди


Путин Еревандаги арман қирғини музейини зиёрат қилмоқда.

Путин Еревандаги арман қирғини музейини зиёрат қилмоқда.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Ўсмонли империясида 1915 йилда содир бўлган арманлар қирғинини таърифлаганда «геноцид” сўзини ишлатгани учун Россия президенти Владимир Путинни кескин танқид қилди.

Туркия ташқи ишлар вазирлигининг 24 апрель куни тарқатган баёнотида “Россия ўтган асрда Кавказда, Марказий Осиёда ва Шарқий Европада оммавий қирғин ва қувғинларни уюштирганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу давлат геноцид нималигини ва бунинг юридик оқибатларини яхши тушиниши керак”, деб айтилади.

Путин 24 апрель куни Арманистон пойтахти Ереванда 1915 йилги арманлар қирғини қурбонларини ҳотирлаш маросимида “геноцид” сўзини ишлатиб, Россия бу каби оммавий қирғинларни оқлаб бўлмайди, деб ҳисоблашини айтган эди.

Туркия 1915 йилги воқеаларга нисбатан қирғин сўзини ишлатиб келади ва “геноцид” сўзи ишлатилишига қаршилик қилиб келади. Ватикан ва Австрия арманлар қирғинини геноцид деб тан олгани ортидан Туркия бу давлатлардаги элчиларини чақиртириб олган эди.

XS
SM
MD
LG