Линклар

logo-print

Афғонистон жанубидаги Урузғон вилоятида полиция бошлиғи вазифасини бажарувчи Гулоб Хон жангари томонидан отиб ўлдирилган. Вилоят губернаторининг матбуот котиби полиция бошлиғи 25 апрель оқшомида Тиринкотдаги идораси ташқарисида ўлдирилганини билдирди.

Ҳужум чоғида полициячининг бир неча меҳмони ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Афғон расмийларига кўра, айни пайтда мазкур ҳужумга алоқадор дея гумонланган бир полиция зобити ҳибсга олинган.

Аввал жиноят-қидирув бўлими бошлиғи бўлган Гулоб Хон Урузғон полицияси раҳбари ўтган ой Кобулдаги терактда ҳалок бўлганидан кейин вилоят полицияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

XS
SM
MD
LG