Линклар

logo-print

Қозоғистонда бугун навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтаяпти ва унда яна президент Нурсултон Назарбоев ғалаба қозониши кутилмоқда.

Мухолифат бутунлай жиловланган ва оммавий ахборот воситалари устидан қаттиқ назорат ўрнатилган Қозоғистонда Назарбоевнинг бешинчи муддатга президент бўлиб сайланишига ҳеч ким шубҳа қилаётгани йўқ.

Нурсултон Назарбоевнинг сайловдаги икки рақиби - Коммунистик партия аъзоси Турғун Сиздиқов ва мустақил номзод Абулғази Кусеинов, кузатувчиларга кўра, сайловга машруълик тусини бериш учун пойгага қўшилган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Назарбоев даврида катта-кичик турли амалларни эгаллаб келган.

74 ёшли Нурсултон Назарбоев мамлакатни моҳиятан 1989 йилдан буён бошқариб келмоқда.

XS
SM
MD
LG