Линклар

"Нью-Йорк Таймс": Ҳакерлар Обама эмейлларини ўқиш имконига эга бўлганлар


Ҳакерлар Оқ Уйга ўтган йил ҳужум қилгани ишонилади

Ҳакерлар Оқ Уйга ўтган йил ҳужум қилгани ишонилади

“Нью-Йорк Таймс” газетасининг хабар беришича, ўтган йил Оқ Уйдаги компютер тизимига сизиб кирган рус ҳакерлари Президент Барак Обаманинг электрон мактубларини ўқиш имконига эга бўлганлар.

Бу ҳақда газета исми ошкор этилмаган АҚШ расмийларига иқтибосан 25 апрель куни хабар тарқатди.

Оқ Уй сўзчиси хабарга изоҳ беришдан бош тортди, аммо Оқ Уй ўтган йили компютер тизими шикаст еганини шу ой бошида nасдиқлаганди.

Бироқ Америка расмийларига кўра, хуфия маълумотлар ҳакерлик ҳужумидан зиён кўрмаган.

Қўшма Штатлар бунинг ортида Россия тургани ҳақидаги хабарларни ҳам тасдиқлагани йўқ.

“Нью-Йорк Таймс” хабарига кўра, ҳакерлик ҳужуми жамоатчилик тасаввур қилганидан “анча кучли ва жиддий бўлган."

XS
SM
MD
LG