Линклар

logo-print

Тошкентда кучли шамол оқибатида йирик масжидлардан бирига ўт кетди


A mosque in Tashkent burned to ashes

A mosque in Tashkent burned to ashes

Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошқармасидаги манбанинг Озодликка айтишича, Тошкентнинг “Жўрабек” жомеъ масжидида келиб чиққан ёнғин юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Унга кўра, "қисқа вақт ичида” ўчирилган ёнғиндан ҳеч ким зиён кўрмаган.

Воқеа гувоҳларига кўра, ўт ўчирувчилар икки соат давомида оловни ўчиришга уринган.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси мулозими шанбадан якшанбага ўтар кечаси масжидга ўт кетиши оқибатида масжид қисман шикаст еганини айтди.

"Масжид ичига катта зиён етгани йўқ, лекин унга қарашли бўлган кутубхона ва икки-учта намозхоналар ёнган", - деди ўз исмини ошкор этилишини истмаган диний идора мулозими.

Унга кўра, ёнғин масжидга симёғочдан уланган электр симининг кучли шамол натижасида узилиши туфайли келиб чиққан бўлишли мумкин.

Тошкент ИИБ ходими ҳам Озодликка "бу эҳтимол ўрганиляпти", деб айтди.

Диний идора вакили бугун масжидда тозалаш ишлари олиб борилаётганини айтди.

Ёнғиндан сўнг масжидга кириб кўрган Озодлик мобил мухбирига кўра, масжид яроқсиз ҳолга келган ва афтидан фақатгина таҳоратхоналари омон қолган.

Тошкент шаҳрида йирик масжидлардан бири ёниб кетди

Тошкент шаҳрида йирик масжидлардан бири ёниб кетди

Тошкент шаҳрида йирик масжидлардан бири ёниб кетди

Тошкент шаҳрида йирик масжидлардан бири ёниб кетди

Озодлик билан суҳбатлашган тошкентликлар ўтган кунларда пойтахтда ўта кучли шамол эсганини айтишди.

Гувоҳлардан бири баъзи уйлар томлари кўчирилгани, дарахтлар синганини билдирди.

"Jo'rabek" Mosque in Tashkent

"Jo'rabek" Mosque in Tashkent

"Жўрабек" жомеъ масжиди тошкентликлар орасида "Рисовый" номи билан машҳур бозор яқинида, Фарғона шоҳ йўли бўйида жойлашган.

"Жўрабек" Яшнобод туманидаги cаккизта йирик жомеъ масжидларидан биридир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG