Линклар

Покистон шимолий-ғарбида сел келиши оқибатида камида 37 киши ҳаётдан кўз юмди. Ахборот вазири Муштоқ Ғани 26 апрель кунги бўрон туфайли 200 дан зиёд одам жароҳат олганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, кеча кучли шамол аралаш ёққан сел биноларни вайрон қилган, дарахтлар ва симёғочларни қўпориб ташлаган.

Муштоқ Ғани маркази Пешовар бўлган Ҳайбар-Пахтунхва вилоятидаги барча касалхоналар фавқулодда вазият ҳолатида ишлаётганини айтди.

Вилоят комиссари Мунир Аъзам кеча куннинг иккинчи ярмида ёға бошлаган жала инфратузилмага жиддий шикаст етказганини билдирди. Аъзамга кўра, кучли ёмғир туфайли тун бўйи Пешовар аэропортидан самолётлар учмаган.

Покистон армияси масъуллари қидирув-қутқарув ишларини бошлаш учун вилоятга аскарлар юборилганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG