Линклар

logo-print

Россия телеканали Путин халқ ҳалоскори ўлароқ тақдим этилган фильмни намойиш қилди


Россия давлат телеканали якшанба куни Владимир Путин фаолиятига бағишланган “Президент” номли фильм намойиш қилди. Унда Путин ҳокимият тепасига келган илк йилларидан гўё Ғарбдан кўмак олмиш террорчиларга қарши курашган халқ ҳимоячиси сифатида талқин этилади.

Фильмда Путин мамлакатлар “ўзларининг оний сиёсий ёки ҳатто геосиёсий мақсадларига эришиш учун ҳам зинҳор-базинҳор террорчилардан фойдаланмасликлари лозим”лигини таъкидлайди.

“Агар кимдир террорчиларни бир жойда дастаклайдиган бўлса, эртага улар бошқа жойда пайдо бўла бошлайди ва кеча уларни дастаклаганларга қарши зарба беради”, дейди Путин.

Владимир Путин Ғарбни ўтган асрнинг 90-йиллари ва 2000-йиллар бошларида “Россияни кучсизлантиради ёки дезинтеграцияга олиб келади” деб ишониб, Шимолий Кавказдаги жангариларга кўмак берганликда ёки бунга кўз юмганликда бир неча бор айблаган.

АҚШ ва бошқа ғарб мамлакатлари расмийлари бу каби иддаоларни ташвиқот унсури сифатида рад қиладилар ҳамда Россияни фаровон ва хавфсиз кўришни исташларини билдириб келадилар.

XS
SM
MD
LG