Линклар

logo-print

Непалдаги зизила қурбонлари сони 3200 дан ошди


Ўтган шанба кунги зилзила Непалда кейинги 80 йилда рўй берган энг кучли ва ҳалокатли ер силкиниши бўлди.

Ўтган шанба кунги зилзила Непалда кейинги 80 йилда рўй берган энг кучли ва ҳалокатли ер силкиниши бўлди.

Непалда 25 апрель куни рўй берган зилзила қурбонлари сони 3700 дан ошди, лекин қурбонлар 5000га етиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда. Расмийларнинг 27 апрель куни билдиришича, фалокат оқибатида яна 6500дан ошиқ одам жароҳатланган.

26 апрель куни Непалда рўй берган яна бир кучли зилзила Ҳималай тоғларида қор кўчикиларига туртки бўлди.

Қутқарув хизматлари ва расмийлар мамлакатдаги касалхоналарнинг аксари жароҳатланганлар билан лиқ тўлгани ва дори-дармон етишмаётганини айтмоқда.

БМТ расмийлари башорат қилинаётган бўрон кўчада қолган одамларнинг аҳволини янада ёмонлаштириши ҳамда вакциналар етишмовчилиги касалликларни келтириб чиқариши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.

Ер кўчкилари қутқарувчиларнинг ишига тўсиқ бўлмоқда. Непалга қўшни мамлакатлар дори-дармон, тиббий воситалар, озиқ-овқат ва сув ортилган ҳарбий транспорт учқичларини юбормоқда.

Ўтган шанба кунги 7,8 баллик зилзила Непалда кейинги 80 йилда рўй берган энг кучли ва ҳалокатли ер силкиниши бўлди. Табий офат пойтахт Катмандудаги эски маҳаллаларни ер билан яксон қилди. Зилзила Ҳиндистон, Бангладеш, Хитойнинг Тибет минтақаси ва Покистонда ҳам сезилди.

XS
SM
MD
LG