Линклар

logo-print

Елбаси юртбошидан кўпроқ овоз олди

  • Фаррух Юсуфий

Юртбоши Ислом Каримов билан елбаси Нурсултон Назарбоев ўртасидаги рақобат уларнинг чора асрлик иқтидорига тенг.

Юртбоши Ислом Каримов билан елбаси Нурсултон Назарбоев ўртасидаги рақобат уларнинг чора асрлик иқтидорига тенг.

30 миллионлик ўзбеклар ва 18 миллионлик қозоқлар орасидан чорак асрдан бери давлатни бошқаришга ўзларидан муносиброқ одам топилмаслигини иддао қилиб келаётган юртбоши ўзининг қанчалик “ўзбекофоб”, елбаси эса “қозоқофоб” эканини бу дунёда тан олишармикин?

Қозоғистон елбасиси Нурсултон Назарбоев якшанба куни қозоқларнинг 97,7 фоизи томонидан беш карра елбаси, деб эълон қилинди. Якшанба кунги сайловда сайловчиларининг 95,22 фоизи қатнашганини иддао қилди Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси.

Назарбоевнинг муддатидан илгари ўтказилган сайловда, унинг доимий рақиби сифатида кўриладиган қўшни Ўзбекистон юртбошиси Ислом Каримов тўрт карра юртбоши, деб эълон қилинишидан тўрт ҳафта ўтиб қайта сайлангани аслида иккала мамлакат учун асосий сиёсий тадбир бўлиши керак бўлган сайлов аҳамиятини худди икки ебаси/юртбоши ўртасидаги пойга даражасига тушуриб юборгандек.

Иккала сайловда елбаси ва юртбошига рақиблик қилганлар ҳам бўлди, лекин ким ғалаба қиларкин, деган савол ҳеч кимни қийнагани йўқ. Аслида икки сайлов бир бўлиб, унда икки рақиб – елбаси ва юртбоши бор холос.

Бири ўзи учун овоз беришни “ривожланиш ва тараққиёт йўли”, деб атади, иккинчиси буни “барқарорлик ва давомийлик”, деб билишини иддао қилди.

Лекин 30 миллионлик ўзбеклар ва 18 миллионлик қозоқлар орасидан чорак асрдан бери давлатни бошқаришга ўзларидан муносиброқ одам топилмаслигини иддао қилиб келаётган юртбоши ўзининг қанчалик “ўзбекофоб”, елбаси эса “қозоқофоб” эканини бу дунёда тан олишармикин? Улар аслида ўз халқларини камситиш, таҳқирлаш ва устидан кулишда беллашаётганларини сезишяптимикин?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG