Линклар

logo-print

Киевда ЕИ-Украина саммити бошланди


Европа Иттифоқи етакчилари 27 апрель куни Киевда Украина Президенти Петро Порошенко билан саммитга тўпланди. Музокараларда асосий диққат февраль ойида имзоланган Украина шарқида сулҳ ўрнатилишини кўзда тутувчи Минск келишувларининг аҳволига қаратилади.

Порошенко саммит олдидан ЕИ расмийлари "Украина ва унинг Европага интеграцияси тўғрисида кучли мужда" юборишларига умид билдирди. ЕИ Президенти Дональд Туск Порошенкога мурожаат қилиб, Укараинанинг "қудратли душмани" бўлса-да, унинг "кўплаб дўстлари бор", дея таъкидлади.

Музокараларда асосий диққат февраль ойида имзоланган Украина шарқида сулҳ ўрнатилишини кўзда тутувчи Минск келишувларининг аҳволига қаратилади. Ўзаро келишмовчиликлар битимнинг сиёсий шартлари амалга тадбиқ этилишини шубҳа остига қўймоқда. 26 апрель куни Украина ҳарбийлари айирмачилар уюштирган ҳужумда бир аскар ҳалок бўлгани ва етти нафари жароҳатлангани ҳақида хабар қилишди.

ЕИ-Украина саммити ўтган йили россияпараст президент Виктор Янукович ағдарилиши ортидан икки томон ўртасида Ассоциация Келишуви имзоланганидан бери биринчи марта ўтказилмоқда.

Томонлар Украинадаги иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар аҳволи ҳамда президент Порошенконинг Европа тинчлик кучлари ўт очишни тўхтатишга амал қилинишини кузатишларига доир сўровини ҳам муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG