Линклар

Президент Каримов давлатга қарашли ширкатлар раҳбарлари малакасини текширишни буюрди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўтган ҳафта имзолаган фармонга биноан жорий йил июль ойи охирига қадар мамлакатдаги давлат иштироки бўлган акциядорлик ширкатлари раҳбарларнинг барчаси аттестациядан ўтказилади. Давлатга доир акциадорлик жамиятлари бошқарув таркиби ходимларининг корпоратив бошқарув, менежмент ва маркетинг, информация-коммуникация технологияларини қўллаш ва улардан ишлаб чиқариш тизимида фойдаланиш каби соҳалардаги билимлари текширилади.

Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарга кўра, аттестация натижасида бўшаб қолган лавозимларга янги, замонавий руҳда фикрлай оладиган мутахассислар, юқори малакали, замонавий талабларга жавоб бера оладиган раҳбарлар ҳамда хорижлик менежерлар жалб қилинади.

Ўзбекистонни совет давридан бери бошқариб келадиган президент Каримов 90 йилларда акциядорлик жамиятларга айлантирилган давлат ширкатларидаги бошқарув талабга жавоб бермаётганига доир масалани бир неча ой аввал ҳукумат мажлисида кўтарган эди.

XS
SM
MD
LG