Линклар

Қирғизистон депутати Фаластинни иккинчи марта тан олиш ташаббусини кўтарди


Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли.

Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли.

Расмий Бишкек 20 йил аввал Фаластин мустақиллигини тан олганини билмаган Қирғизистон парламенти депутати яна бир бор мазкур мамлакат мустақиллигини тан олиш ҳақида қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ҳужжат Жўғўрқу Кенешдаги “Ор-Номус” фракцияси депутати Турсунбой Бакир ўғли ташаббуси билан тайёрланган.

Озодликнинг қирғиз хизмати билан суҳбатда жамоат фаоли Эдил Байсалов депутат ташаббусини "шармандалик" деб атаб, Фаластин мустақиллиги Қирғизистон томонидан 1995 йилда тан олиниб бўлганини эслатди.

Унга кўра, депутатнинг бу ташаббуси кузда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан атайин уюштирилган навбатдаги пиар тадбири бўлиши мумкин.

Фаластин мустақиллиги БМТга аъзо 193 мамлакатнинг 135таси тарафидан тан олинган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

XS
SM
MD
LG