Линклар

Япония бош вазири Москвадаги Ғалаба парадига бормаслигини айтди


Япония бош вазири Синзо Абэ Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказилажак тадбирларда қатнашмайди.

Япония ҳукумати сўзчисининг билдиришича, Москвадаги 9 май кунги тадбирларда Япониянинг Россиядаги элчиси иштирок этади.

Япония Россиянинг Украина бўйича сиёсатини танқид қилиб келади.

АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари қатори Япония ҳам Қримни аннекция қилган Россияга қарши санкция жорий этган.

Аксар ғарб давлатлари етакчилари 9 май куни Россияга бормасликларини билдирган.

Айни пайтда Москва парадига Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, Хитой Президенти Си Цзипин ва Монголия Президенти Цахиагийн Элбэгдорж келиши эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG