Линклар

logo-print

Украинада айирмачилар сафида жанг қилган қозоғистонлик уч йилга қамалди


Қозоғистоннинг Атирау шаҳри маҳкамаси Украина шарқида россияпараст айирмачилар сафида жанг қилган 27 ёшли қозоқ фуқаросини уч йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди.

Исми жамоатчиликка очиқланмаётган қозоғистонлик “ўзга давлатдаги қуролли низода қатнашганлик”да айбланган.

Бундан аввал Украина шарқида россияпараст айирмачилар билан бир сафда жанг қилган Евгений Вдовенко исмли қозоқ фуқароси Остона шаҳри маҳкамаси қарори билан беш йилга озодликдан махрум қилинган эди.

Украина шарқидаги айирмачилар сафида Марказий Осиё давлатлари фуқароли ҳам борлиги ишонилади.

Аввалроқ, қирғизистонлик зобит Озодлик билан суҳбатда Россия телеканаллари ташвиқотига учиб Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар сафларига қўшилиб қолганини айтганди.

XS
SM
MD
LG