Линклар

Шу йилнинг 15 майидан бошлаб Тошкент аҳолиси шунингдек ташкилотлар учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи 10 фоизга ошади.

Тарифларнинг ошиши ёқилғи ва материалларнинг қимматлашиши билан боғлиқ, дея билдирди “Тошиссиққуввати” ширкати расмийлари.

Марказий иситиш учун пойтахтда бир ойлик тариф нархи турар жойнинг бир квадрат метри учун ҳозирги 844,67 сўмдан 941,14 сўмга ошади.

Иссиқ сув учун янги тариф ҳисоблагич бўлмаган тақдирда киши бошига 11777,69 сўм, (ҳозир 10570,54 сўм) ва ҳисоблагич билан бир кубометр учун 3015,87 сўмни (ҳозир 2706,76 сўм) ташкил этади.

Коммунал ҳизматлар нархлари Тошкентда ҳар йили апрель ойи бошидан оширилар эди.

Бу йил Ўзбекистонда президентлик сайловлари сабаб қимматлашув кечиктирилганини, айтишади кузатувчилар.

XS
SM
MD
LG