Линклар

logo-print

Сардор Комилов: Наргизнинг Ўзбекистонни дўзах дегани жаҳлимни чиқарди


Nargiz Zokirova

Nargiz Zokirova

Ўзбекистонда машҳур Зокировлар сулоласидан бўлган таниқли қўшиқчи Наргиз Зокирова Инстаграм саҳифасида ўзбекистонлик танқидчиларини "валадизино", Ўзбекистонни эса "дўзаҳ" деб атади. Жаҳл устида ёзилган шарҳида Зокирова ўзини ўзбекистонлик деб айтишни бас қилишни талаб қилди. Россия телеканалидаги “Голос” лойиҳасида қўшиқ айтиб ўзининг жарангдор овози ва экстравагант кўриниши билан шуҳрат қозонган Наргиз Зокирова Ўзбекистондан АҚШга қочиб қутилишга мажбур бўлганини ва Ўзбекистонда зиён етган яқинларини ортиқ кўролмаётганини даво қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда нафақат унга, балки унинг сулоласи вакилларига ҳам муносиб баҳо бермай, “жирканч хурофотчилар” уларни “ўзларининг ачинарли даражаларига туширишга уринишган”. “Сиз бу сулолани ер билан битта қилишингиз эмас, фахрланишингиз керак эди!”, – деб ёзади Зокирова ўзининг Инстаграм саҳифасида.

Наргиз Зокированинг ижтимоий тармоқдаги бундай чиқиши Ўзбекистонда баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Шу жуладан Sayyod.com сайтининг бош муҳаррири журналист ва блоггер Сардор Комилов Наргиз Зокировага ўз эътирозларини баён қилди.

Наргиз Зокированинг танқидларга сабаб бўлган Инстаграмдаги шарҳи

Наргиз Зокированинг танқидларга сабаб бўлган Инстаграмдаги шарҳи



Озодлик радиоси Наргиз Зокировадан изоҳ сўраб унинг маъмурларига кўп бора мурожаат қилди. Бироқ ҳозирча бу ҳаракатларимиз натижа бермади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG