Линклар

logo-print

Ямандан Россия ёрдамида 369 ўзбекистонлик олиб чиқилди


7 апрель куни Ямандан МДҲ фуқароларини эвакуация қилиш пайтида олинган сурат.

7 апрель куни Ямандан МДҲ фуқароларини эвакуация қилиш пайтида олинган сурат.

Россия Ямандан 31 мартдан 23 апрелгача 369 нафар ўзбекистонликни эвакуация қилди. Бу ҳақда Москвадаги "Новости" агентлигига Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийси Александр Лукашевич маълумот берган.

Хабарда айтилишича, 31 мартдан 23 апрелгача Россия учоқлари жанглар бўлган Ямандан жами 1700 одамни олиб чиққан, улардан 700 нафари МДҲ фуқаросидир.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ямандан олиб чиқилганларнинг 400 нафари россиялик, 369 нафари ўзбекистонлик, 135 нафари тожикистонлик, 95 нафари украиналик, 43 нафари беларуслик бўлган. Шунингдек, Қозоғистон, Молдова, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжоннинг бир неча фуқароси ҳам эвакуация қилинган.

Ямандан олиб чиқилганларнинг 587 нафари узоқ хориж давлатлари фуқаролари бўлган.

Шиа жанггариларининг Хутий гуруҳи Яман сунний президентини мамлакатдан қочиб кетишга мажбурлаши ортидан Саудия Арабистони етакчилигидаги минтақавий коалиция ҳарбийлари 28 мартдан бошлаб жангарилар истеҳкомларига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштирган эди.

21 апрель куни Саудия Арабистони Ямандаги исёнчиларга қарши амалиётнинг ҳарбий фазаси якунланганни эълон қилган.

XS
SM
MD
LG