Линклар

logo-print

Афғонистонда табиий офатдан камида 52 киши ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Барик қишлоғида ўтган йили юз берган кўчкида уйи ер остида қолган одам йиғлаб ўтирибди.

Афғонистоннинг Барик қишлоғида ўтган йили юз берган кўчкида уйи ер остида қолган одам йиғлаб ўтирибди.

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги Юрумбола қишлоғида 28 апрель куни юз берган кўчки оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, табиий офат оқибатида 200 одам қишлоқни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Кўчки юз берган ҳудудга фақат вертолётлар билан бориш мумкинлиги айтилмоқда. Шунинг учун ҳам қишлоқда қутқарув ишларини олиб бориш катта қийнчиликларни туғдирмоқда.

2014 йил май ойида Бадахшон вилоятининг Барик қишлоғи ҳам 50 метр қалинликдаги кўчки остида қолган эди. Мазкур табиий офатда ҳалок бўлганлар сони шу кунгача номаълум қолмоқда. Айрим маълумотларда қишлоқда 350 дан 2700 нафаргача бўлган одам ҳалок бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG