Линклар

Россия Адлия вазирлиги Навальний партиясининг регистрациясини бекор қилди


Мухолифатчи Алексей Навальний ўз партиясининг фаолиятини тўхтатмоқчи эмас.

Мухолифатчи Алексей Навальний ўз партиясининг фаолиятини тўхтатмоқчи эмас.

Россия Адлия вазирлиги президент Владимир Путиннинг асосий танқидчиларидан бири бўлган Алексей Навальний раҳбарлигидаги сиёсий партия регистрациясини бекор қилди.

Адлия вазирлигининг билдиришича, “Прогресс” партияси Россия минтақаларининг деярли ярмида рўйхатдан ўтиш учун амалга оширилиши шарт бўлган талабни бажара олмаган.

Навальний партияси 2016 йилда ўтадиган парламент сайловларида Москвада ўлдириб кетилган мухолифатчи Борис Немцов асос солган "РПР - Парнас" партияси билан ягона платформа асосида иштирок этишини билдирган эди.

Кремль танқидчилари Немцовнинг ўлдирилиши учун сиёсий масъулият Путиннинг зиммасида эканини айтиб келади. Немцов февраль ойида Кремль атрофида ўқотар қуролдан ўлдириб кетилган эди.

Алексей Навальний ўз партиясининг рўйхатга олиниши бекор қилинишини ҳукуматнинг демократик коалицияга босими сифатида баҳолади.

Навальний Адлия вазирлигининг мазкур қарори юзасидан судга шикоят киритишини ва айни пайтда Россиянинг уч минтақасида сайловга тайёргарлик ишларини тўхтатмай олиб боришда давом этишини айтди.

XS
SM
MD
LG