Линклар

ЕИ расмийси Эроннинг минтақадаги роли ўзгариши мумкинлигини билдирди


ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини.

ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар мутассаддиси Федерика Могерини Эрон Сурияда тўрт йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушини тўхтатиш юзасидан музокараларда конструктив роль ўйнаши мумкинлигини билдирди.

Могерини бу ҳақда 28 апрель куни Нью Йоркда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашув олдидан айтди.

Могеринига кўра, Эрон Сурия президенти Башар Ассадни ўтиш даври ҳукуматида иштирок этишга кўндира олади.

Могерини ва Зариф Эрон ядровий дастури бўйича якуний шартнома юзасидан музокаралар ўтказади. БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш аъзоси ва Германия иштирокида ўтган аввалги музокараларда томонлар ядровий дастур юзасидан дастлабки шартномани имзолаган эди. Якуний шартнома эса 30 июнгача имзоланиши режалаштирилган.

Могерини мазкур шартноманинг имзоланиши “минтақада Эрон ролининг ўзгариши учун йўл очади”, деб билдирган.

XS
SM
MD
LG