Линклар

logo-print

Россиянинг Super.ru порталиқўшиқчи Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқларда ўз ватанини “дўзах” деб атагани учун узр сўрагани ҳақида хабар тарқатди.

“У дарҳақиқат менинг ватаним, менинг илдизларим, мен ўзбек эканлигимдан фахрланаман”, деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган Super.ru.

Қўшиқчи Россия порталига берган суҳбатида : “Кеча куни билан йиғладим. Буни ўқиш жуда оғир ботди. Мен ватандошларимга бу хабарни ҳиссиётга берилган ҳолда ёзганимни тушунтирмоқчиман. Балки, нотўғри вақтда нотўғри жойда туғилгандирман, уларнинг тасаввурларига мос эмасдирман. Лекин ўзим туғилган, ота-онам яшаётган ерни, ватанимни қандай ёмон кўришим мумкин? Шу миллат туфайли мен дунёга келдим. Лекин айрим ватандошларим мени уларга ўхшамаганим учун ёмон кўришларидан жуда хафаман. Ахир шу туфайли ватанимни тарк этишга мажбур бўлдим. Мени нотўғри тушунган одамлар олдида узр сўрамоқчиман; мен бутун Ўзбекистонни назарда тутмаган эдим”, деб айтган.

Кенча Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан айтилган ҳақоратларга жавобан қолдирган хабарида Ўзбекистонни “дўзах”га ўхшатгани хабар қилинган эди. Бу ўхшатиш ижтимоий тармоқлардаги фаол ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG