Линклар

logo-print

Ўзбек театрлари мавзусига қўл урганимда бунинг оддий бир мавзу эмаслигини, театршунослар билан гаплашиб, ўзбек театри ҳақида кўп нарсалар ëзиш керак эканлигини тушундим.

Ҳозирча ўтган йили - Ўзбек Театрининг 100 йиллиги нишонланган йилда¸ беназир драматург Ҳамза Ҳакимзода Ниëзийнинг номини "ўчириш" давом этганлигини эслатиб ўтмоқчиман, холос.

"Ҳамзанинг ўзига хослиги шундаки¸ у театр тили ва табиатини жуда яхши билган ва уларни ўзбек характери билан мослаштира олган ягона ўзбек драматурги ҳисобланади. Ҳамза бор - театр бор¸ Ҳамза йўқ - театр йўқ"¸ деди театршунослардан бири.

Муқимий театри ва Ўзбек Миллий академик драма театри репертуарига кўз ташлаб, кўп нарсани тушунгандай бўлдим. Кейинги йилларда "Хонтахта киноси" деган ибора пайдо бўлган эди. "Хонтахта спектакллари", ҳам бор экан.

Улар бир пайтлар машҳур бўлган "Оталар сўзи - ақлнинг кўзи"ни эслатади...

Хуллас, гап кўп. Уларни кейинга қолдирай. Ҳозир эса, суратларни томоша қилинг:

XS
SM
MD
LG