Линклар

logo-print

Ўзбекистон яна сўз эркинлиги энг ёмон бўлган 10 мамлакат қаторига киритилди


Freedom House ҳисоботи 1972 йилдан буён ҳар йили бир марта нашр этилади

Freedom House ҳисоботи 1972 йилдан буён ҳар йили бир марта нашр этилади

Freedom House ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, журналистларга қарши қонуний чекловлар ва зўравонликлар 2014 йил давомида глобал миқёсда матбуот эркинлигининг озайишига олиб келди.

Бу охирги ўн йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир.

Бош қароргоҳи АҚШда жойлашган ташкилотнинг 29 апрель куни нашр этилган ҳисоботига кўра, матбуот эркинлиги дунёнинг 18 мамлакатида, айниқса Озарбайжон, Сербия ва Ироқда сезиларли даражада пасайган.

Freedom House ташкилоти ўз ҳисоботида Белорус, Россия ишғол этган Қрим, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистонни сўз эркинлиги энг ёмон бўлган 10 мамлакат сирасига киритди.

Ҳисобот Озарбайжон ҳукуматини коррупция ва аксилҳукумат қарашлари важлари билан журналистларни қамаш ва медиа ташкилотларни беркитишда айблади.

Ташкилотнинг айтишича, Россияда матбуот сектори ҳукуматга қарши бўлган мақола ва лавҳаларга изн бермаган давлат ёки бизнес манфаатларини кўзлаган ташкилотлар қўлига ўтмоқда.

Россия, шунингдек, матбуотни тарғибот қуролига айлантирганликда танқид қилинди.

"Ёмонларнинг ёмони"

Freedom House ҳисоботида Ўзбекистон яна сўз эркинлиги бўғилган энг ёмон ўнталикка киритилди.

Ўзбекистондан ташқари бу рўйхатда Белорус, Россия аннексия қилган Қрим, Куба, Экваториал Гвинея, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея, Сурия ва Туркманистон бор.

Ҳам сиёсий, ҳам фуқаровий эркинликлар кўрсаткичи бўйича энг ёмон мамлакатларнинг аксари ўтган йили ҳам айни рўйхатда эдилар.

Freedom Houseга кўра, Ўзбекистон қонунлари расман цензурани тақиқлаган ва сўз эркинлигини кафолатлаган эса-да, амалда бу кафолатларга “Президент Ислом Каримовнинг автократик ҳукумати давомли кўз юмади”.

Ташкилот Ўзбекистонда матбуот “деярли тўлиқ назорат қилинади”, дейилган Freedom House ҳисоботида.

Freedom House ташкилотининг “Дунёдаги эркинлик” (Freedom in the World) ҳисоботи 1972 йилдан бери ҳар йили эълон қилинади.

Дунё мамлакатларида озодлик ғояларини тарғиб этувчи ташкилотнинг асосий ҳисоботларидан бири бўлган нашрда дунёнинг 193 давлатида сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларга оид вазият бир-бирига қиёсан баҳоланади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG