Типик андижонлик аёл қандай кийинади? Шаҳар кўчаларида ҳижобда юрган аёлларни учратиш мумкинми? Бир қарашда эриш туюладиган бу саволларни андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновга Андижонга қўшни вилоятда ўтказилаётган рўмол ечириш кампанияси муносабати билан бердик.
Андижон бозоридаги нарх-наво, собиқ “Коммунист”нинг мундарижаси ҳамда “эсдан чиққан гапни ҳукуматнинг ўзи ёдга солгани” тўғрисида ҳам гаплашдик OzodNazarнинг бугунги меҳмони билан.