Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:51

Украина товуқ гўшти яна Россиядан Ўзбекистонга ўтказилмади


Ўзбекистонда товуқ гўштининг нархи ошган бир пайтда Украинадан Ўзбекистонга етказилиши керак бўлган 38 тонна товуқ гўшти Россия ҳудудидa тўхтaтиб қолинди. ​Ўзбек истеъмолчиларига мўлжалланган украин озиқ-овқат маҳсулотларининг Россиядан ортга қайтарилиши бундан аввал ҳам кузатилган эди.

“Россельхознадзор” давлат идорасининг Брянск ва Смоленск вилоятлари бўйича бошқармаси 28 апрель куни Ўзбекистондaги “BAMINDA LUX” ширкaтигa еткaзилиши керaк бўлгaн товуқ гўшти Укрaинaгa қaйтaрилгaнини маълум қилди.

- "Агро-Овен" паррандачилик фабрикаси ишлаб чиқарган 38 тоннадан кўпроқ товуқ гўшти "Троебортное" кўп тарафли автомобил ўтказиш пунктида тўхтатилди... Ветеринария назорати пайтида товуқ гўшти солинган қутиларнинг айримларига қадоқлаш санаси босилмагани, транспорт воситаси эса қониқарсиз санитария ҳолатида экани аниқланди, - дейилади “Россельхознадзор”​ маълумотида.

Айнан шу сабаблар туфайли Россия назорат идораси ўзбек истеъмолчиларига мўлжалланган украин товуқ гўштини ишлаб чиқарувчига қайтарганини билдирган.

Ўзбекистонга юборилгaн украин озиқ-овқат маҳсулотларининг Россия чегарасида тўхтатилиб, ортга қайтарилиши биринчи бор рўй бераётгани йўқ.

Ўтган йилнинг апрель ойидан бери Россия ўзбек истеъмолчиларига мўлжалланган Украинада ишлаб чиқарилган 250 тоннадан кўпроқ паррандачилик ва сут маҳсулотларини тўхтатиб қолган.

2014 йил мартида Қрим аннексияси ортидан жорий этилган Ғарб санкцияларига жавобан Россия Ғарб давлатлари ва Украинадан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олишни тўхтатган эди.

Бунинг натижасида Украина Ўзбекистонга товуқ гўштини экспорт қилиш ҳажмини 2,6 баробар оширганди. Украина Аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирлигига кўра, ўтган йилда Ўзбекистон Украинадан 15 минг тоннадан кўпроқ товуқ гўшти импорт қилган.

Россия расмийлари Ўзбекистонга юборилган озиқ-овқат маҳсулоти тўхтатилишининг Украинага жорий этилган санкцияларга мутлақо алоқаси йўқлигини айтади.

Аввалроқ Озодлик радиоси Ўзбекистон бозорларида товуқ гўштининг чакана нархи 8500 сўмдан 12 000 сўмга кўтарилгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG